We use cookies and other technologies on this website to enhance your user experience.
By clicking any link on this page you are giving your consent to our Privacy Policy and Cookies Policy.
Оила ва никоҳ icon

1.0 by Islomiy kitoblar


Mar 4, 2018

About Оила ва никоҳ

English

Islomiy kitoblar, kitobxonalar | Islom kitoblar: Oila wa nikokh

Оила тарихи

Инсонлар бирга жамият бўлиб яшашга мажбур қилиб яратилган. Жамиятнинг энг кичик ячейкаси - оила.

Шу жиҳатдан оила, жамият ва миллатнинг тамали бўлиб ҳисобланади. Оила - одамларнинг туғилиб-ўсадиган, тарбияланиб-камол топадиган макони.

Инсоният оиладан бошланади. Муқаддас китобимиз Қуръони каримда таъкидланганидек, бу оила бир эркак ва бир аёлдан иборат. Ҳужурот сураси 13-оятида: “Эй инсонлар! Биз сизларни бир эркак билан бир аёлдан яратдик. Бирбирингиз билан танишишингиз учун сизларни миллатлар ва қабтилаларга ажратдик.” дейилган.

Бугун Илм-фан томонидан тасдиқланганидек оламдаги турфа хил ирқ, миллат, ранг, қон гуруҳлари ва скелет тузилишларидан қатъий назар, барча одамлар битта ота-онадан вужудга келган.

Мусулмонларда оила

Ислом ҳуқуқида: Ислом дини жамиятнинг тинчлиги ва одам наслининг сиҳҳатли тарзда давом этиши учун оиланинг аҳмиятини билдирган. Шу боис никоҳланишни ҳалол қилиб, зинони ва зинога элтувчи ҳатти-ҳаракатларни тақилаган. Аёл зотига ҳеч бир дин ва давлат бера олмаган ҳуқуқларни берган. Муҳтарам пайғамбаримиз Видолашув Хутбаларида умматига:

“Аёлларингга азият берманглар! Улар Аллоҳнинг сизларга ато этган амонатидир. Уларга нисбатан юмшоқ муомалада бўлинглар, яхшилик қилинглар.” деб насиҳат қилганлар. Бир ҳадиси шарифда: “Жаннат оналарнинг оёқлари тагидадир.” Деб, аёл зотини ҳимоя қилишда тенгсиз ўлчовлар қўйганлар. Лекин эркак зоти Исломиятда “оила раиси” бўлиш сифати билан аёлларга жавобгар ва улардан бир поғона юқори даражага эга. Аллоҳу таоло аёл зотини эркакларнинг ҳимоясига топширган. Нисо сураси 34- оятида “Эркаклар аёллар устида ҳокимдирлар, аёлларнинг ҳимоячиси ва бошқарувчисидирлар” дейилган. Эркакларнинг аёллар устида баъзи ҳақ-ҳуқуқлари бўлганидек, аёлларнинг ҳам эркалар устида маълум ҳақ-ҳуқуқлари бор. Оилавий бахт билан ижтимоий ҳаётнинг ҳузури оилани қрувчи эркак ва аёлнинг ўша ҳақ-ҳуқулари ҳам-да вазифаларини билиб, бажаришига боғлик.

Оилада эzр ва хотининг бир-бирларини тушуниб, муроса қилишлари оилавий бахт учун зарурий шартдир. Ҳар бирининг ўз вазифа ва масъулиятларини билиши оилада осойишта-ликнинг таъминида муҳим омил саналади. Оитада тартибни ота таъминлайди. Ота қанчалик одил бўлса, оилада шунчалик ҳузур-ҳаловат бўлади. Ақл-хуши жойида бўлган эр-хотинлар бир-бирларини асло хафа қилишмайди.

Яқин давр исло олимларидан Ҳусайн Ҳилми Ишиқ ҳазратлари “раҳматуллоҳи алайҳ” эрнинг хотини олдидаги масъулияти ҳақида бундай деганлар:

“Ақлли эр-хотин бир-бирини хафа қилмайди. Умр йўлдоши-ни ҳа деб хафа қилавериш, ранжитиш оила саодатига футур етказадиган энг улкан саблардандир. Золим ва хулқи чатоқ одам умр йўлдошини давомли равишда хафа қилиш орқали унинг асабларини чарчатади. Асаб бузилгач, ҳар хил касалликлар пайдо бўла бошлайди. Умр йўлдоши касал бўлган одам бахтидан айрилиб, адойи тамом бўлган одамдир. Энди умр йўлдошининг меҳридан, муҳаббатидан ва хизматларидан маҳрум қолиб, қолган умри унинг дардини эшитиш, унга табиб ахтариш, унга одатланмаган хизматларни қилиш билан ўтади. Бутун бу фалокатларга, тугамайдиган ташвишларга эр ёки хотиннинг ёмон халқ-атвори сабаб бўлади. Булардан йироқ, бахт-саодатли оиланинг асоси, ўзаро илиқ муносабат, кулар юз, тушуниш ва сабрли бўлишдир. Бу хислатлар динимизнинг жуфтларга буйруғи бўлиб, ким уларга амал қилса, дунё ва охиратда рохат-фароғатда бўлади.”

Оиладан мақсад наслнинг давоми бўлган фарзанддир. Одамнинг вафотидан кейин халқ орасида яхши одам сифатида ёдга олиниши учун жамиятга хизмат қиладиган бир асар, фойдали илм ёхуд хайрли авлод қолдириши керак. Амма нарса тугаб, унутилса ҳам, булар унутилмайди ва марҳумнинг хайрли ишларининг, савобининг давом этишини таъминлайди.

ҳолда фарзанднинг одобли қилиб вояга етказилиши ота-онанинг муштарак вазифасидир. Онага фарзандини эмгизиб, парваришлаб, яхши хулқ ўргатиб тарбиялаш; отага эса, фарзанднинг ҳалол озиқ билан униб-ўсиши, моддий ва маънавий эҳтиёжларини таъминлаши биринчи вазифадир.

What's New in the Latest Version 1.0

Last updated on Mar 4, 2018

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

Translation Loading...

Additional APP Information

Latest Version

Request Оила ва никоҳ Update 1.0

Uploaded by

الميرزا مهدي

Requires Android

Android 4.1+

Show More

Оила ва никоҳ Screenshots

Comment Loading...
Languages
Languages
Subscribe to APKPure
Be the first to get access to the early release, news, and guides of the best Android games and apps.
No thanks
Sign Up
Subscribed Successfully!
You're now subscribed to APKPure.
Subscribe to APKPure
Be the first to get access to the early release, news, and guides of the best Android games and apps.
No thanks
Sign Up
Success!
You're now subscribed to our newsletter.