We use cookies and other technologies on this website to enhance your user experience.
By clicking any link on this page you are giving your consent to our Privacy Policy and Cookies Policy.
Жавоҳир арабча-ўзбекча луғат icon

Жавоҳир арабча-ўзбекча луғат

1.0.4 for Android

The description of Жавоҳир арабча-ўзбекча луғат

Ассалому алайкум ҳурматли www.arabic.uz сайтининг ўқувчилари!

Мана сизларга ал Жавоҳир номли арабча ўзбекча русча луғатни тақдим қилиш ниятида турибмиз. Ҳар бир нарсанинг тарихи бўлгани каби ушбу луғат китобининг ҳам ўзига хос тарихи бор. Бундан тахминан тўрт йил муқаддам олдин устозимиз шайх ҳазратлари арабча ўзбекча бир луғат тайёрлашимизни маслаҳат бериб, ушбу ишни бошлашимизга дуо қилгандилар. Бизлар Аллоҳга таваккал қилган ҳолда, Унинг фазлини сўраб ўта масъулиятли ишга киришдик. Китоб тугагач, ушбу луғатга нима ном қўйиш ҳақида маслаҳат қилсак шайх ҳазратлари "ал Жавоҳир", яъни "қимматбаҳо тош ва дур", деб номладилар ва бу луғатнинг ичидаги ҳар бир сўз Қуръонда ишлатилган сўзлардан ташкил топгани учун дур кабидир, деб қўшимча қилдилар. Китоб ниҳоясига етгач islom.uz порталининг ҳар икки ҳафтада бир бўладиган 9 март душанба кунги мажлисида луғат иши тугагани шайх ҳазратларига хабарини берсак, дуо қилиб, уни андроид тизимига жойлашимизни маъқулладилар. Афсус, эртасига сешанба 10 март куни шайх хазратлари Аллоҳнинг азалда ёзиб қўйган тақдирига мувофиқ боқий ҳаётга риҳлат қилдилар. Устоз билан охирги суҳбатимиз шу луғат хусусида бўлди. Мана ниҳоят ундаги техник камчиликлар ҳар ҳолда бартараф қилиниб, бугун Аллоҳнинг фазли ила сизларга тақдим қилмоқдамиз. Ушбу луғат хато ва камчиликлардан ҳоли дейишдан йироқмиз. Иншааллоҳ кейинги босқичларда яна ҳам мукаммалроқ ҳолда ҳавола қилишни Аллоҳдан сўраб қоламиз. Бу 0.1 версия бўлиб, 40 000 дан кўпроқ сўзни ўзида мужассам қилган. Бу ишда бизга яқиндан ёрдам берган Муҳаммад Айюб Ҳомидов, Олимхон Қодиров, Бекзод Аҳмадали, Бекзод Рузметов ва Нодир Рузметовларга ташаккуримизни изҳор қиламиз.

Сизлар ушбу луғатни андроид тизимидаги қуйидаги линкдан шахсий жиҳозингизга юклаб олишингиз мумкин.

Ҳурмат ила Анвар Аҳмад

lug'at, al-javohir, al-javoxir, javohir, javoxir arabcha, arab, arabcha, arab-o'zbekcha арабча-ўзбекча, ўзбекча-арабча луғат, ал-Жавоҳир, луғат
Show More

Жавоҳир арабча-ўзбекча луғат 1.0.4 Update

2018-04-18
Хатолар тузатилди

Жавоҳир арабча-ўзбекча луғат Tags

Add Tags

By adding tag words that describe for Games&Apps, you're helping to make these Games and Apps be more discoverable by other APKPure users.

Additional Information

Advertisement
Previous versions
Similar to Жавоҳир арабча-ўзбекча луғат
Comment Loading...
Ooops! No such content!
Popular Apps In Last 24 Hours
Recommended
Download
APKPure App